Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳабиб Нурмагомедовни Доғистонда қандай кутиб олишди (видео)
9.10.2018 13:23,  
42

Кеча 8 октябрь куни Доғистон пойтахти Махачкала шаҳрида жойлашган "Анжи-Арена" стадионида UFC мутлақ чемпиони, Ҳабиб Нурмагомедовни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Чемпионни кутиб олишга 15 мингга яқин одам жамланди. Махачкала аэропортида  Хабабни кутиб олишга “Доғистон” ашула ва рақсч ансамбли чиқди. Шундан сўнг яккакурашчининг кортежи "Анжи-Арена" стадионига қараб йўл олди. Спортчи хавфсизлигини 200 га яқин полиция ходимлари таъминлашди.

Стадионда сўзга чиқаркан Ҳабиб ўз мухлисларига туни билан ухламасдан уни қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорлик билдирди.

“Мен ўз халқимнинг, она Доғистонимнинг қўллаб-қувватлашини ҳар дақиқа ҳис қилиб турдим. Кеч бўлишига қармасдан шу ерга жамланганингиз учун сизларга катта раҳмат. Ҳозир менга бу ердан кетиш ҳам ноқулай”, - деди Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябр куни Ҳабиб Лас Вегасда бўлиб ўтган турнирда Коннор Макгрегорнинг устидан тарихий ғалаба қозонган эди. Ушбу жанг турли сабабларга кўра бир неча бор қилдирилган эди. Жанг олдидан ОАВларда кўплаб иғво ва провокцион хабарлар пайдо бўлган ва Хабиб буларга жавоб бермасдан – ҳаммаси 6 октябрда, октагонда ҳал бўлади, деган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан