Россияда уй ва метрога бомба қўйилгани ҳақида ёлғон хабар берган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди

09.10.2018 | Жаҳон | 2557

Петербургда 3 та уй ва метро бекати миналаштирилгани ҳақида ёлғон хабар берган ўзбекистонлик ушланди, деб хабар берди «Podrobno.uz».

Санкт-Петербургда охирги кунларда «миналаштирилган» бинолар ҳақидаги хабарлар оқими кўпайди.  8 октябрь куни «112» хизматига Ўзбекистон фуқароси қўнғироқ қилиб, шаҳарнинг Дибенко кўчасидаги 3 та уй ва шу номли метро бекатига бомба қўйилганини маълум қилади.

Мазкур объектлар кўздан кечирилди, бироқ эвакуация ўтказилмайди. Текширув давомида ҳеч қандай шубҳали ҳолат аниқланмайди.

Ҳозирда 32 яшар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шу куннинг ўзида ва эртасига «112» хизматига бомба жойлаштирилган уй ҳамда касалхона ҳақида 2 та хабар келиб тушди. Уларнинг иккиси ҳам ўз тасдиғини топмади.