Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда боғча болалари оммавий заҳарланди. Бош прокуратура жиноят иши очди
9.10.2018 19:20,  
7

8 октябрь куни соат 10:00 ларда Мирзо Улуғбек туманидаги 2-сонли болалар юқумли касалликлар шифохонасига Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 433-сонли мактабгача таълим муассасасининг 7 нафар тарбияланувчиси «Ўткир ичак диареяси» ташхиси билан ётқизилган, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида уларнинг аҳволи ҳозирда қониқарли ҳолатда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Газета.uz».

Туман Давлат санитария ва эпидемиология назорат марказининг хулосасида, муассасага 2018 йил 3 август куни кўп миқдорда сариёғ маҳсулоти олиб келиниб, ҳозирги кунга қадар истеъмолда фойдаланиб келингани, таомнома бўйича 2-овқат учун тайёрланган тефтел йўриқнома қоидаларига зид равишда тайёрлангани, эскирган ошхона жиҳозларидан фойдаланиб келингани, иккинчи музлатгич носоз ҳолда эканлиги, барча озиқ-овқат маҳсулотлари бир музлатгичда сақланаётгани кўрсатилган.

Муассасада мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувдан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 8 октябрь куни Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан ЖКнинг 2571-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан