Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдусалом Азизов Осиё ўйинлари ғолибларига ҳарбий унвонларни топширди
9.10.2018 21:24,  
14

Мудофаа вазири бугун, 9 октябр куни бир гуруҳ Осиё ўйинлари ғолибларига ҳарбий унвонларни топширди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

"Мудофаа вазирлигида XVIII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этиб, ғолибликка эришган ҳамда совринли ўринларни қўлга киритган Мудофаа вазирлиги Спорт клуби спортчилари ва уларнинг мураббийларини шарафлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди", - дейилади хабарда.

Тадбирда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизовдан ташқари, Жисмонийтарбиява спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси раиси Умид Ахмаджонов, Ўзбекистон Бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Абдулло Сагдиев иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида Мудофаа вазирлиги Спорт клубининг 50 нафар аъзоси ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, 10 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Бу мазкур Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар томонидан қўлга киритилган жами медаллар сонининг 48 фоизи демакдир.

Мардлиги, фидойилиги, Ватанга бўлган чексиз садоқати учун мудофаавазири XVIII ёзги Осиё ўйинларида оғир атлетика спорт тури бўйича рекорд ўрнатган шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар Руслан Нурудинов, каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё ўйинларининг 4 карра ғолиби Вадим Меньков ҳамда енгил атлетикачимиз Надия Дусановага навбатдаги "лейтенант" ҳарбий унвонларини тантанали топширди.

"Бу ерда ўтирган спортчиларнинг қўлган киритган ютуқлари ҳақида ҳар бирини алоҳида эътироф беришимиз лозим. Уларга муносиб шарт-шароитларни яратиб беришда, спорт турларини янада оммалаштиришдабошлаган ишимизни шу руҳда давом эттирамиз", — деди мудофаа вазири.

Тадбир давомида Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда Олмаотада бўлиб ўтган Бокс бўйича 22-халқаро турнирида муносиб ўринларни қўлга киритган спортчилар мудофаа вазирлиги томонидан маиший техника буюмлари, кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Бундан ташқари мамлакатда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Абдусалом Азизов Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси раиси, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ҳамда Ўзбекистон Бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосарига Мудофаа вазирлигининг эсдалик совғаларини  топширди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан