Самарқанд вилоятида 18 ёшли коллеж ўқувчиси қотилликка қўл урди

10.10.2018 | Жамият | 3239

3 октябрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчи Челак транспорт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси 21 ёшли бошқа йигитнинг қотилига айланди, дея хабар қилди Sevimli телеканалининг Zamon ахборот дастури.

Ҳозирда 18 ёшли Бекжон Э. гумондор сифатида қамоққа олинган ва қилмиши юзасидан терговда жавоб бермоқда. Қотиллик содир этилган вақтда айбланувчи чорва молларини боқиш учун «Баҳор» маҳалласига «Болта жарбоши» қишлоғи ҳудудидаги дала майдонига чиқади. Марҳум билан шу ерда ўзаро жанжаллашиб қолади ва муштлашади. Олишувда қорин ва кўкрак қисмлари жиддий жароҳатланган Аббос С. касалхонада вафот этади.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан коллеж ўқувчисига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди банди билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.