2018 йилда автоҳалокатлар натижасида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг сони маълум қилинди

12.10.2018 | Ўзбекистон | 3130

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 1,6 минг инсон вафот этган.

2018 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 6236 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди ва унда 1 607 нафар инсон ҳалок бўлиб, 5 864 нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олди.

Аввалроқ автоҳалокатларни камайтириш учун 2018-2022 йилларга мўлжалланган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси тўлиқ ва сифатли бажариш, автотранспорт бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиш ва йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича топшириқлар берилган эди.