Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев пахтани ёмғирли кунларга қолдирмай териб олиш бўйича топшириқ берди
13.10.2018 12:49,  
11

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Бўка туманидаги "Валихон ота" фермер хўжалигига ташриф буюрди ва фермерлар билан мулоқотда бу йилги пахта теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш зарурлигини таъкидлади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Жорий йил июль ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида Мирзиёев ғўза ривожини жадаллаштириш, ҳосилга ҳосил қўшиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берган эди. Шунга мувофиқ Тошкент вилоятида ҳам зарур агротехник тадбирлар амалга оширилди. Вилоятда қарийб 76 минг гектар, Бўка туманида салкам 13 минг гектар майдонда пахта етиштирилди. Айни кунларда пахта терими давом этмоқда. 

Бу йилги об-ҳаво пахтачилик учун ноқулай келди. Сув кам, зараркунанда ҳашаротлар кўп бўлди. Пахта ривожи кечикди. 

Мирзиёев ҳамма соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам асосий мақсад халқ манфаати эканини, қайси маҳсулот кўпроқ даромад келтирса, ўша экилишини таъкидлади. 

"Манфаатдорлик бўлиши учун қилинган харажатни қоплаб, фойда кўриш керак. Эртанги куни бугунидан яхши бўлиши учун ҳар бир одам ўзи ҳаракат қилиши зарур. Ҳозирги замонда ким ютади - интилган ютади, меҳнат қилган ютади", деб айтган Мирзиёев.

Бу йил Тошкент вилоятида бир килограмм терилган пахта учун минг сўмдан зиёд пул тўланмоқда.

Мулоқотда фермерларга ўз меҳнати самарасини кўриш вақти келгани, бунинг учун пахта теримини уюшқоқлик билан ташкил этиб, ҳосилни ёғинли кунларга қолдирмай йиғиб олиш зарурлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан