Тошкентда Mercedes Benz Low Flor автобуслари маршрут йўналишларидан олиб ташланмоқда

13.10.2018 | Ўзбекистон | 2724

Ўзбекистон пойтахтида барча Мercedes Benz Low Flor русумидаги 2008 йилда ишлаб чиқарилган автобуслар маршрут йўналишларидан олиб ташланмоқда.

Бундай қарор "Тошшаҳартрансхизмат" раҳбарияти томонидан автобусларда ёнғин содир бўлиши ҳолатлари кўпайганлиги муносабати билан қабул қилинган.

Сўнгги ҳафтада бу маркадаги иккита автобусда ёнғин содир бўлган.

Йўловчи ташишда хавфсизликни таъминлаш ва бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида 2018 йилнинг 13 октябр санасидан 2008 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes Benz Low русумидаги автобусларни рейсдан олиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Таъкидланишича, ушбу моделдаги автобуслардаги носозлик сабаблари аниқланиши давомида бошқа автобуслар улар ўрнига чиқиши кутилмоқда.

Илгарироқ, Тошкент яқин келажакда автобус паркини янгилашни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди. Бу учун жорий йил якунига қадар газ ёқилғисида ишлайдиган 80 та янги MAN автобусларини харид қилишни режалаштирмоқда. 2019 йилда пойтахт кўчаларида яна 190та шу турдаги машиналар пайдо бўлади. Бундан ташқари, синов тариқасида шаҳарда Беларусьда ишлаб чиқарилган МАЗ бавтобуслари қатнови йўлга қўйилган. Бундан тшқари, ҳозирда Тошкентга электробусларни жорий этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.