Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш учун энди тўлов ундирилмайди
15.10.2018 09:44,  
17

“Нотариат тизимини низоларни олдини олувчи институт сифатида янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилиниб, ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби жорий этилган эди.

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом билан кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш шартлари белгиланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Унга кўра, ижарага берувчи ёки унинг вакили кўчмас мулк (уй-жой, квартира ва ҳок.) ижара шартномасини шартнома тузилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай давлат солиқ органида ҳисобга қўйиши шарт.

Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижара берувчи томонидан Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинети орқали электрон тарзда амалга оширилади.

Бунда ижара берувчи томонидан сўровнома тўлдирилиб, унга кўчмас мулк ижара шартномаси ҳамда ижарага берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси бириктирилади.

Шунингдек, ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг хоҳишига кўра кўчмас мулк жойлашган жойдаги солиқ инспекциясига келган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.

Ушбу тартиб 2019 йил 1 январдан кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан