Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Ўзбекистонга келди
15.10.2018 17:07,  
7

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори, кимё бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжарнинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Профессор Азиз Сиддиқ 15−22 октябрь кунлари Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб, таниқли профессор иштирокида «Азиз Санжар: сарҳадсиз билим ичра кечган ҳаёт» мавзусида халқаро илмий анжуман, кимё йўналишида таҳсил олувчи бакалавр ва магистрлар учун онлайн маъруза ҳамда Ўзбекистон Миллий университетида молекуляр биология лабораториясининг очилиш маросими режалаштирилган.

Асли Туркияда туғилган Азиз Санжар 2015 йили Томас Линдал ва Пол Модричлар билан биргаликда ДНКни тиклаш механизмларини тадқиқ этгани учун кимё бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан