Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Японияда мактаб ва ишхоналарда йиғлашни ўргатишмоқда
15.10.2018 19:14,  
10

Японияда “йиғлаш бўйича машғулот”лар оммалашмоқда. Бу каби машғулотлар мактаб ва компанияларда стрессни олдини олиш ва ишчилар ва ўқувчиларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида қилинмоқда.  

Экспертлар фикрига кўра, кўз ёши –стрессдан ўзини ҳимоя қилиш усулидир.

Собиқ ўрта мактаб ўқитувчиси Хидефуми Ёшида махсус машғулотлар ўтказади. У бу жараён афзалликлари ва у билан стрессдан холос бўлишни ўргатади.

Унинг сўзларига кўра, йиғлаш уйқу ёки кулгудан кўра срессдан қутулиш учун яхшироқ ёрдам беради.

Экспертнинг фикрига кўра, ғамгин фильм, мусиқалар ҳамда таъсирли китоблар билан йиғлашни бошлаш керак.

Масалан, 7 сентябрда у Осакадаги хусусий мактабда 79 нафар ўқувчилар тренинг ўтказди. Ғамгин фильмни томоша қилиб, шундан сўнг улар йиғлаш учун иншо ёзишади.

“Мен йиғлаётганимда, ўзимни тутишим керак эмаслигини ҳис қиламан”, - деб таъкидлайди 17 ёшли ўқувчи.

2015 йилда Японияда 50 дан ортиқ ишчилари бўлган компаниялар ўз ходимларига стрессни текшириш бўйича тестини тадим этиш мажбурияти юклаш қонуни кучга кирганди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан