Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Усмонов Олмалиқда янги университетнинг очилишида иштирок этади
17.10.2018 12:27,  
16

18 октябр куни Ўзбекистон-Россия таълим форуми доирасида Олмалиқ шаҳрида МИСиС Миллий технологик тадқиқотлар университети филиали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Олмалиқдаги филиали очилиши билан университетнинг, шу жумладан, хориждагиларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, филиаллари сони олтитага етади.

"МИСиС" МТТУ Ўзбекистонда ўз бўлимига эга бўлган тўртинчи Россия олий таълим даргоҳига айланади.

Тантанали очилиш маросимида РФ Фан ва олий таълим вазири Михаил Котюков, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдухакимов, Россиядаги USM Holdings акционерлик жамияти асосчиси ва раҳбари Алишер Усмонов, "МИСиС" МТТУ ректори Алевтина Черникова, ОТМК бошқаруви раиси Абдулло Хурсанов иштирок этади.

Бугунги кунда "МИСиС"да технологик мутахассисликлар (тоғ иши, металлургия, материалшунослик ва материаллар технологияси, технологик машиналар) бўйича Ўзбекистондан 400 нафардан зиёд талабалар ва аспирантлар таҳсил олмоқда.

Филиалга Навоий давлат кончилик институтининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган биноси ва Олмалиқ саноат касб-ҳунар коллежининг биноси текин фойдаланиш учун берилган.

2018/2019 ўқув йилида филиал учун ажратилган квота миқдори 150 кишини ташкил қилади. Филиалда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини эътиборга олган ҳолда "МИСиС" МТТУ томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар бўйича амалга оширилади.

Ўқув жараёнига ўзбек мутахассислари билан бир қаторда Россиядан ҳам юқори малакали ўқитувчилар жамоаси жалб қилинган.

Республиканинг ишлаб чиқариш-саноат тармоғи учун муҳим илмий- технологик вазифаларни ҳал қилишга қодир юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш, металлургия, кончилик иши ва саноат ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш янги олий таълим муассасасининг асосий вазифалари сирасига киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан