Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори қанча бўлгани айтилди
17.10.2018 12:30,  
77

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2018 йил январь—сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 миллион 684 минг сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Хушнудбек Худойбердиев маълум қилди.

Бунда иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек, унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам қўшиб ҳисобланган. Яъни гап ходимнинг қўлига келиб тушган сумма эмас, балки халқ тили билан айтганда, «начисление» ҳақида  кетмоқда.

Таълим соҳасида ўртача ойлик 1 миллион 275 минг сўм, саноат соҳасида 2 миллион 550 минг сўм, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 1 миллион 86 минг сўм, молия ва суғурта фаолияти соҳада 3 миллион 213 минг сўм, ташиш ва сақлаш соҳасида эса 2 миллион 361 минг сўмни ташкил этган.

Қайси соҳада ойлик қанчага ошган?

2017 йилнинг мос даврига нисбатан ўртача ойлик иш ҳақи қуйидагича ошган (кетма-кетликда):

Саноат — 28,6 фоиз;

Молия ва суғурта — 27,6 фоиз;

Ташиш ва сақлаш — 23,7 фоиз;

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 17,7 фоиз;

Таълим — 17,1 фоиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан