Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги қонун кучга кирди
17.10.2018 13:15,  
19

Президент Шавкт МИрзиёев «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини имзолади. Қонун матни ЎзАда эълон қилинди.

Мазкур ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 сентябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган бўлиб, ушбу Қонуннинг мақсади хусусий бандлик агентликларининг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ҳужжатда белгиланганидек, хусусий бандлик агентлиги иш қидираётган шахсларга иш танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчилар учун кадрлар танлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи тижорат ташкилотидир.

Хусусий бандлик агентлиги олий маълумотли раҳбарни қўшиб ҳисоблаганда камида икки нафар ходимга эга бўлиши керак.

Шунингдек қонунда хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг асосий принциплари ҳам белгиланган бўлиб, унга кўра хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик, камситишга йўл қўймасликдан иборатлиги белгиланди.

Хусусий бандлик агентликларини юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилиши мумкин.

Шунингдек, хусусий бандлик агентлиги давлат органлари, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлар томонидан тузилиши мумкин эмаслиги қайд этилди.

Хусусий бандлик агентлиги фирма номига эга бўлиши ва бу номда «Xususiy bandlik agentligi» деган сўзлар бўлиши кераклиги қонунда ўз аксини топди.

«Xususiy bandlik agentligi» деган фирма номидан фақат ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ фойдаланилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан