Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пластик карталардаги маълумотларни янги дастурий таъминот ҳимоя қилади
17.10.2018 23:14,  
16

Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) Литванинг ASHBURN International компанияси ишлаб чиққан TransLink.iQ дастурий таъминотини жорий этади. ЯУПМ сайтида эълон қилинган ахборотга кўра, бу ташкилотлар ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги битимда назарда тутилган. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

TransLink.iQ дастурий ечими қуйидаги имкониятларни беради:

POS терминаллари тармоғини бошқариш;

POS терминалларида банк карточкалари ёрдамида тўлов операцияларини амалга ошириш;

карточкадаги операцияларни банк-эквайерга хавфсиз ва тезкор узатиш;

ташқи тизимлар билан интеграцияланиш;

POS терминали дастурий таъминотини масофадан туриб янгилаш;

POS терминаллари функционалини масофадан туриб кенгайтириш ва ўзгартириш;

POS терминаллари тармоғи ишини мониторинг қилиш;

ҳисоботлар тузиш имконияти.

Ушбу дастурий ечимнинг жорий этилиши карталар эгалари ва сақловчиларининг шахсий маълумотлари ҳимояланиши даражасини ошириш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан