Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Японияда ўғирликда гумонланиб, ҳибсда сақланаётган Ўзбекистон фуқароси озод қилинди
20.10.2018 17:53,  
10

Япония дўконларидан бирида 800 минг иена ўғирлаганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси озод қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати хабар қилди.

У 26 сентябрь куни таълим олиш мақсадида Японияга кетган. 4 октябрда ушбу фуқаронинг онаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясига ёрдам олиш мақсадида мурожаат қилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Избоскан туман Кенгаши ва «Тараққиёт» маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда Япониядаги унинг ишини енгиллаштириш учун тавсияномалар йўлланди.

Шу ҳодисадан хабар топган Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги консули — Эркин Тоҳиров, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Япониядаги вакили — Жўрабек Хасанов ва Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси ишчи гуруҳи ватандошимиз ҳолидан хабар олиб, воқеа тафсилотлари билан қизиқди ва муаммони атрофлича ўрганиб чиқди. Адвокат билан ҳамкорликда Ўзбекистон фуқаросининг айбсизлигини исботловчи керакли ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам берди.

17 октябрь куни ушлаб турилган ватандошнинг айбини исботловчи далиллар етарли эмаслиги сабабли у жавобгарликдан озод қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан