Истанбулнинг Кадикўй туманида қамоқдан қочган маҳбус пичоқ билан кўчадаги одамларга ҳужум қилди. Ҳодиса оқибатида 11 киши яраланди.
Маълумотга кўра, жиноятчининг исми Али Кардаш. Тумандаги гўшт дўкони яқинида маҳбус бир аёлга ҳужум қилган ва уни тўхтатишга уринган барчани яралаган.
Айни дамда эркак қўлга олинган, яраланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Икки киши кучли жароҳат олгани айтилмоқда.