Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пахта теримидаги талон-тарожликлар аниқланди
24.10.2018 12:49,  
9

Департаментнинг Бухоро вилояти Ромитан туман бўлими ходимлари томонидан Инспекциянинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бош прокуратура хабарига асосан.

Унда Шофиркон туманидаги “А” фермер хўжалиги трактор ҳайдовчиси Т.Қ. фермер хўжалиги мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктириб, тиркама оғирлигини сунъий равишда ошириб, ҳақиқатда топширилмаган 1,6 млн. сўмлик 460 кг. пахтанинг ортиқча ҳисоблаб ёзилишига эришган.

Шунингдек, тадбирда “А” фермер хўжалиги мансабдор шахслари тиркама оғирлигини сунъий равишда ошириш йўли билан 2018 йилги пахта ҳосилидан аслида топширилмаган жами 21,4 млн. сўмлик 4236 кг. пахта хом ашёсини “Шофиркон пахта тозалаш” АЖ балансига ноқонуний ўтказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан “А” фермер хўжалиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан