Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Профессор минбари: Ўзбекистон илм-фани муаммоларини ечиш учун нима қилиш лозим?
25.10.2018 10:10,  
27

Жанубий Кореянинг Пусан Чет Тиллар Университети профессори Азамат Акбаров Ўзбекистон таълим тизими ҳақидаги ўз фикрларни баён қилди.

Унга кўра, ҳозир қисқа уфқлар даври, яъни билимлар фаолиятдан олдин ўзлаштирилиши лозим бўлган қисқа муддатга меҳнат ва сарф-харажат қилиш лозим. Масалан, тижорат соҳаси дуч келаётган жиддий муаммолардан бири нафақат мутахассисларнинг етишмаслигида, балки уларнинг етарлича кўникма-малакаларга эга эмаслигида ҳамдир. Буни Ўзбекистонда университетни битирган ва чет элга ишлашга чиққан ёш ўзбек кадрлари мисолида кўришимиз мумкин.     

«Аслини олганда, таълим тизими тинимсиз ислоҳотлар ҳолатида бўлши лозим. Бироқ бу сўзнинг том маъносини тушуниш лозим: педагогларнинг профессионал салоҳиятларини оширишига ёрдам берувчи ислоҳотлар; олий ўқув юртлари ва мактаб  дарслик китобларини такомиллаштирувчи ислоҳотлар (ва янада муҳимроғи – бундай дарслик китобларни тузувчи  илмий ходимлар тайёрлаш); таълим тизимига интерактив воситаларни жорий қилиш ислоҳотлари; бизнинг таълим тизимимизни жаҳон таълим маконига қўшишга қаратилган ислоҳотлардир», - дейди Акбаров.

Унинг фикрига кўра, Ўзбекистон олий таълим тизими раҳбарлари битта муҳим масалани аниқ белгилаб олишлари лозим: «Муваффақиятга эришувчи одам, доимо янги билимларга интилувчи, такомиллашувчи ва ўз имкониятларидан юқорига қадам ташловчи одамдир».

«Қўшимча қилиб, бу стратегик аҳамиятга эга глобал масала эканлигини айтиш лозим. Агар ушбу юз йилликнинг охирига бориб, 30 ёшгача бўлган шахслар ер куррасининг 60%, 25 ёшгача бўлган ёшлар эса – 50% га яқин аҳолисини ташқил қилишини ҳисобга олсак, жуда яқин келажакда дунё барча сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг белгиловчи куч – ёшлар билан ҳисоблашиб яшашга етиб келади», деб фараз қилади Акбаров. Ажабо, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг бундай стратегияларни ўз ичига оладиган йул харитаси борми? Ёки ЎЁИ фақат кўнгил очар дастурлар ташкиллаштириш билан машғулми?  

Акбаров фикрича, олий таълим тизимининг вазифаси – ёшлар ўз интилишларида чекловларга учрамаслиги учун барча шароитлар яратишдан иборат. Дунё тинимсиз ривожланаётган ҳозирги замонда таълим тизими учун бошқа вариант умуман тўғри келмайди, буни олий таълим раҳбарияти билиши шарт.

Умуман олганда, илм-фанни бошқаришнинг жорий модели самара бера олмаслигини намойиш қилиб бўлди. Бу модель молиявий маблағларни мамлакат учун долзарб илмий лойиҳаларга кераклигича оптимал равишда тақсимлаш имкони бериш каби мураккаб вазифани амалга ошира олмайди. Шу билан бирга, жамланган халқаро тажриба ва хорижий амалиёт олиб борувчи олимлар билан доимий мулоқот жорий қонунчиликда баъзи қоидаларни қайта кўришни талаб қилувчи муаммоли нуқталарни очди.

Университетларни бошқарувчи шахсларни тайинлаш учун танлов ўтказиш жараёни ва муддатлари, университетлар, илмий тадқиқотлар ва докторлик унвони берувчи миллий илмий кенгашларни молиялаштириш масаласига тўхталиб ўтиш лозим деб ўйлайман.

Илмий фаолият қатнашчиларининг илмий хулқ-атворга (этика) риоя қилиш масаласига етарлича эътибор қаратилмай келмоқда. Шу аснода, илм-фан соҳаси қонунчилигида йўл қўйиладиган қонунбузарликлар таснифини ишлаб чиқишни ва қонунбузарлик учун жавобгарлик чораларини аниқ белгилаб қўйишни таклиф қиламан. Ушбу таклифни Илмий Этика Кодексини ишлаб чиқиш доирасида амалга ошириш назарда тутилади.

Яна бир масала – аммо бу вазифани ким амалга оширишини билмайман – илмий фаолиятни ахборот-таҳлилий ёритишдан иборат. Инновацион ривожланишни бундай ахборотларсиз режалаштиришнинг имкони йўқ. Қуйидаги ҳисоботларни фаол ишлаб чиқишни ва улар Интернет саҳифаларида жойлаштирилишини таклиф қиламан;

Миллий илмий-техник маълумотлар ресурсини шакллантириш:

  • Илмий-тадқиқот марказлари маълумотлари, ҳисоботлари ва диссертациялари маълумотлар базалари;
  • Ўзбекистонлик ва хорижий экспертлар маълумотлар базаси;
  • Ўзбекистон олимлари ишларидан иқтибослар ндекс цитирования) базаси;
  • Қўчирмачиликка қарши кураш маълумотлари.

Таҳлилий таъминот:

  • олимлар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарларининг илмий ва илмий-техник фаолиятларининг рейтинг баҳоси;
  • бажарилган илмий, илмий-техник инновацион лойиҳалар ва дастурлар (ҳисоботлар) натижаларини баҳолаш;
  • олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари, илмий-техник ва инновацион лойиҳалар ҳамда дастурлар самарадорлигини мониторинг қилиш.

Бугунги кунда мамлакатда илм-фан аҳволини аниқ тасаввур қила олишга имкон берувчи журналларда чоп қилинган мақолалар, конференциялар материаллари, илмий маърузалар ва ҳоказоларнинг маълумотлар фондларини шакллантириш ишлари олиб борилмаётир. Бундай фондлар асосида Ўзбекистон олимлари ишларидан иқтибослар ндекс цитирования) базаси каби ресурслар яратишнинг имкони бўлур эди. Шу аснода, АҚШ, Хитой, Испания, Япония ва бошқа мамлакатлар учун миллий олимлар ишларидан иқтибослар келтириш индекслари устувор масала ҳисобланади.

Маълумот-таҳлилий материаллар ёрдамида Ўзбекистон илм-фани харитасини тузиш мумкин. Бундай харита илмий тадқиқотлар ва ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг самарадорлигини кўришга, уларнинг ресурслар билан таъминланганлик даражасини институционал (муассаса) ва диний соҳаларда аниқлаш ҳамда Ўзбекистон олимлари ишлаб чиққан илмий лойиҳаларни дунё илмий анъаналари билан таққослаш имконини беради. Юқорида санаб ўтилган сабабларга кўра, бундай иш амалга оширилмаяпти, натижада Ўзбекистоннинг илм-фан соҳасида «уфқдан нариги томонга» қараб режалаштириш тобора қийинлашиб бормоқда. Бироқ ушбу ҳолатни ислоҳ қилиб тўғри йўлга солиш учун вақтимиз ҳали бор. Бунинг учун атиги давлат ёндашуви ва сиёсий хоҳиш керак, холос.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан