Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Хитой билан урушга тайёрланмоқда
25.10.2018 15:08,  
7

Европада пиёда қўшинларининг собиқ қўмондони, америкалик генерал-лейтенант Бен Ходжес Варшавадаги хавфсизлик форумида ўн беш йилдан сўнг Хитой билан уруш бошланиши эҳтимоли юқорилиги ҳақида гапирган. Бу ҳақда Sputnik International хабар бермоқда.

Собиқ генерал Европани шахсий мудофаага кўпроқ эътибор қаратишга чақирган. Унга кўра, АҚШ Тинч океани минтақасига ҳамда "Хитой таҳдидига" ўз диққатини жалб қилиши керак.

"Қўшма Штатларга Европа таянчи жуда керак. Менинг фикримча, буни истисно қилиб бўлмайди, аммо АҚШ Хитой билан уруш ҳолатига келиши эҳтимоли мавжуд", - деб баёнот қилди генерал.

Ходжеснинг қўшимча қилишича, геосиёсий устуворликлар ўзгаришига қарамай, АҚШ Шимолий Атлантика альянсига содиқ қолади, дея қўшимча қилди.

Илгарироқ Military Times сўрови америкалик ҳарбий хизматчиларнинг тенг ярми уларнинг давлати тез орада кенг кўламли урушга жалб қилинади, деб ҳисоблашини кўрсатган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан