Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент метросининг Юнусобод линияси 2019 йилда тўла ниҳоясига етказилади
25.10.2018 15:11,  
16

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида амалга оширилаётган, узунлиги 2,93 километр бўлган янги метро қурилиши ер остида олиб борилмоқда, деб хабар қилди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Бу Юнусобод метро йўлининг иккинчи босқичи бўлиб, у 2019 йилда тўла ниҳоясига етказилади. Ушбу бунёдкорлик ишлари тугатилгандан сўнг Юнусобод метро йўналиши яна 2 та бекатга узаяди. Булар “Янги Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари бўлиб, ҳар иккиси ҳам ўзига хос меъморий ечимга асосланган ҳолда бунёд этилмоқда. Бу ерда қурилиш-монтаж ишлари очиқ ва ёпиқ усулда олиб бориляпти.

Линиянинг ёпиқ қисмида қурилиш ишларини бажариш учун Германиянинг "HERRENKNESHT AG" гуруҳи билан ҳамкорликда горизонтал бурғулаш техникаси келтирилди. Германиялик ва маҳаллий мутахассислар иштирокида мазкур бурғулаш комплекси тўлиқ монтаж қилиб бўлинди. Яқинда ушбу техника билан ер остида бурғулаш ишлари бошлаб юборилди. Бу линияда икки навбатда иш ташкил этилган, унда жами 200 нафарга яқин ишчи-ходим фаолият олиб боряпти.

“Янги техника билан ҳар ойда 300 метрдан зиёд бурғулаш ишларини амалга ошириш мумкин. Мазкур техника билан амалга ошириладиган иш жараёнида ҳар навбатда 30 нафарга яқин ишчи фаолият олиб боради. Мутахассисларимиз бу техникада бемалол ишлай олади. Чунки улар Германияда ушбу йўналишда малака ошириб келишди. Бугунги кунгача 200 метрдан зиёд масофада очиқ усулда қурилиш ишлари олиб борилди”, дейилади хабарда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур техника билан бурғулашдан ташқари, ер ости йўлида тюбингларни монтаж қилиш ишларини ҳам амалга ошириш мумкин. Маълумотларга кўра, ҳозиргача Германия, Италия, Хитой ва Сербия давлатларининг жаҳонга машҳур корхоналаридан республикамизга замонавий қурилиш техникалари олиб келинди. Марказий Осиёда ягона бўлган 2 та 220 тонналик юкни кўтарадиган занжирли кран, 3 та 70 тонналик юқори аниқликдаги (телескопик) автокран, свай қоқадиган ва бурғулаш ускуналари шулар жумласидандир.

Мазкур техникалар қурилиш ишларини сифатли ва тез амалга оширишда жуда катта самара беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан