Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МДҲ давлатлари ядровий хавфсизлик ҳақида келишиб олишади
25.10.2018 16:46,  
7

МДҲ давлат раҳбарлари Остонада 2 ноябрь куни ядровий авария хавфи туғилганда ўзаро ёрдам беришга келишиб оладилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Шартнома лойиҳасига кўра, фавқулодда вазиятда томонлар бир-бирига ёрдам беришга бериш, барча кучларни аҳоли соғлиғини сақлаб қолишга ва атроф-муҳитни радиациядан ҳимоя қилишга йўналтирилади.

Ушбу мақсадда давлатлар махсус гуруҳлар ташкил қилишади ҳамда, техника ва асбоб-ускуналар тайёрлаб қўйишади. Шартнома, шунингдек, зарар кўрган давлат ҳудудига тўсиқсиз ўтиш ҳамда ўзаро ахборот алмашишни ҳам назарда тутган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекистонон Россия билан атом электр станцияси қуриш ҳақида шартнома имзолади. Ушбу муносабат билан ядровий хавфсизлик масаласи Ўзбекистон учун янада муҳим масалага айланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан