Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молия вазири 100 минг сўмлик купюра ҳақида гапирди
25.10.2018 20:28,  
9

23 октябрь куни Молия вазирлиги Ғазначилигида Молия вазирлиги тизимидаги масъул мутахассислар, журналистлар иштирокида иссиқлик энергияси ресурслари тариф ва нархлари ўзгариши борасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров 100 минг сўмлик купюра ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.

«Бу масала билан Марказий банк шуғулланади. Бир нарсани тушунинглар, купюрани муомалага чиқариш ҳақидаги эълон барибир бирданига берилмайди. Уни босиб чиқариш, тайёрлаш керак, президент томонидан тасдиқланади. Фақатгина шундан сўнг. Ҳозир эса, агар мен бу ҳақда қандайдир маълумотга эга бўлганимда ҳам, буни айтмаган бўлардим. Бироқ, айни дамда ҳақиқатдан ҳам билмайман. Бу масала билан фақат Марказий банк шуғулланади», - деди Жамшид Қўчқоров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк 100 минг сўмлик купюралар чиқиши ҳақидаги хабарларни яна бир бор рад этганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан