Uzcard'нинг рақобатчисига «Ҳумо» номи берилади

26.10.2018 | Ўзбекистон | 2699

Ўзбекистонда яратилаётган миллий чакана тўлов тизимини номини аниқлаш бўйича танлов эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик. 

Марказий банк хабарига кўра, танловнинг биринчи босқичида 2,4 минг нафар фуқаро ўз таклифини билдирган. Улар орасидан энг кўп билдирилган учта ном – Ҳумо, Адрас ва Анор танлаб олинган.

Танловнинг иккинчи босқичида, юқорида келтирилган учта номдан бирига овоз беришда 4,0 мингга яқин респондент иштирок этган. Овоз бериш натижаларига кўра, биринчи ўринни 45,3% овоз билан «Ҳумо» номи эгаллаган.

Шу муносабат билан танланган «Ҳумо» номини ҳисобга олган ҳолда миллий чакана тўлов тизимининг брендини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилади, дейилади хабарда.