Ходимлари Тошкент пропискасини олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага ошди

28.10.2018 | Ўзбекистон | 3358

Давлат ветеринария қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар қилинишича, 26 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси шу ҳақдаги қарорни қабул қилди.

Шундай қилиб, ходимлари Тошкент ва пойтахт вилоятига доимий пропискасини олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони 70 тага етди.