Эксперт АҚШ ва Хитой савдо урушининг таҳдидлари ҳақида ўз фикрини айтди

31.10.2018 | Таҳлил | 2469

АҚШ ва Хитой савдо уруши мавжуд бўлган иқтисодий институтларини қулашига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Kalam Research & Media тадқиқот маркази директори ва Ливия президентлигига номзод Ареф Али Найед маълум қилди. 

“АҚШ ва Хитой ўртасида бошланган савдо урушлари самарали бўлса, бутун тизимнинг парчаланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳодисанинг оқибатларини олдиндан айтиш мумкин эмас”, - деди у Россия Фанлар Академияси Шарқшунослик институтининг 200 йиллиги конгрессида.

Хитой ва АҚШ ўртасида савдо уруши шу йил 6 июлда бошланди.

Ўша вақтда икки давлат ўртасида ўзаро божларни кўтариш чоралари кучга кирди. АҚШ Хитойнинг 818 номдаги йилига жами ҳажми 34 миллиард долларлик товарларга 25 фоиз божларни жорий этди.

Хитой бунга қарши шу куннинг ўзида АҚШнинг шу миқдордаги товарларига 25 фоиз божларни киритди.

Сентябр ойида эса АҚШнинг Хитойнинг йилига 200 миллиард долларлик товарларига 10 фоиз миқдоридаги  янги божлари кучга кирди.

Шундан сўнг, Хитой бунга жавобан Американинг 60 миллиард долларлик товарларга 10 фоиз ва 5 фоиз фоизли божларни жорий этди.