Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Украина санкцияларига қарши қандай чоралар кўриши мумкин?
1.11.2018 17:36,  
3857

Украина томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларга нисбатан  текширув ўтказаётгани муносабати билан, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеп фракцияси вакили Расул Кушербаев, Sputnik  нашрига расмий Тошкент бунга қандай жавоб қайтариши мумкинлиги ҳақида айтиб берди.

Депутат, авваломбор Ўзбекистон ва Украинанинг барча ижтимоий ва иқтисодий алоқалари асосида дўстлик ва ўзаро ҳурмат борлигини қайд этди. Украина депутатлари томонидан Ўзбекистон автомобилларига нисбатан ўтказилаётган текширувлар Ўзбекистон билан бўлган эркин савдо муносабатларини чеклашга қаратилмаганига умид билдирди.

Иккинчидан, депутат агар Ўзбекистон маҳсулотига нисбатан бирор чеклов киритилса, Ўзбекистон ҳам ана шундай чекловлар киритиши мумкинлига ҳақида айтиб ўтди. 

Кушербаев келтирган рақамларга кўра, Украинадан Ўзбекистонга охирги уч йил давомида 642 миллион долларлик маҳсулот импорт қилинганини. Улардан 142 млрд сўмлик божхона тўловлари ундирилиб, 510 млрд сўмлик имтиёзлар берилган. Ўзбекистон эса шу давр мобайнида Украинага атиги 169 миллион долларлик маҳсулот  экспорт қилган.

Шу билан бирга, айни дамда Украинада ишлаб чиқарилаётган ёғ-мой, кондитер, дори воситалари каби маҳсулотларнинг муқобили Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

"Миллий бозорни ҳимоя қилиш биз учун ҳам муҳим масала, бироқ биз биринчи навбатда иқтисодий фойдадан кўра, ўзаро дўстлик ва ҳурматга путр етмаслигини истаймиз. Шу боис украиналик дўстларимиз узоқ йиллардан бери мавжуд муносабатларимизга, халқлар дўстлигига путр етказмайдиган соғлом фикрли қарор қабул қилишларига умид қиламиз", - деди депутат. 

Шу билан бирга, биз, бизга кўрастилаётган муносабатга нисбатан, бизнинг Ҳукуматимиз ҳам зарур чораларни кўриши мумкинлигини хабар қилмоқдамиз.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир ой олдин Украина депутатлари Украина автомобил ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси талабига асосоан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган  автомобилларига нисбатан антисубсидион текширув ўтказиши мумкинлиги ҳақида эълон қилган эди.

Украина автомобил ишлаб чиқарувчилари фикрига кўра, Ўзбекистон ҳукумати автомобил саноатига кўрсатаётган ёрдам эвазига Украинада ишлаб чиқарилган автомобиллар рақобатни ютқизмоқда ва бозордаги улушини йўқотмоқда.

Антисубсидион текширув натижасида, Ўзбекистон ҳукуматининг  ёрдами тасдиқланса, Ўзбекистон автомобилларига нисбатан 10-17 фоиз қўшимча бож киритилиши мумкин. Шунга ўхшаш вазият бундан бир йил олдин Россия автомобиллари билан ҳам содир бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан