Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бюджет харажатлари ўтган йилга нисбатан 29,2 триллионга сўмга оширилди — Молия вазирлиги
2.11.2018 22:42,  
1

Молия вазирлигида журналистлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов давлат бюджети даромадларининг 2018 йилда кутилаётган ижроси 2019 йилдаги бюджет параметрлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.

Жорий йил якуни бўйича Давлат бюджети даромадлари 74,5 триллион сўм, харажатлари эса 78,5 триллион сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Тасдиқланган параметрлар 12,3 триллион сўм ортиғи билан бажарилади. Масалан, Андижон вилоятида 2018 йил якунлари бўйича кўрсаткич 279,6 миллиард сўмга етади. 2017 йилда бу кўрсаткич 61,2 миллиард бўлган.

Туман ва шаҳарларни кўрадиган бўлсак, мисол учун Оққўрғон тумани ихтиёрида 2017 йил якунлари бўйича атиги 449 миллион сўм қолдирилган. Тасаввур қилинглар, бу маблағга 3 минг 200 метр кўчани асфальт қилса бўлади холос, ёки 4 дона ичимлик суви насосини ўрнатса бўлади. 2018 йилда эса бу туман ихтиёрида 3 млрд. сўм қолади.

Маҳаллий солиқлар бўйича тушумларнинг суръатлари ҳам жонланиб қолганлигини қуйидаги рақамлар кўрсатади, яъни 2017 йилда тадбиркорлардан ундириладиган қатъий белгиланган солиқ тушумлари республика бўйича 1 триллион 42,9 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, жорий йилда солиқ ставкалари ўртача 30 фоизга камайганлигига қарамасдан, 1триллион 127,6 млрд. сўмга етади ва ўсиш 108,1 фоизга тенг бўлади.

Даромадларини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар натижасида бюджет харажатларининг ўтган йилга нисбатан 60 фоизга ёки 29,2 триллионга сўмга оширилди. Бунинг эвазига «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Ёшлар келажагимиз» каби йирик дастурларни бошлашимиз учун замин яратилди ва ушбу дастурларга жорий йилда 2 триллион сўмдан зиёд, арзон уй-жойлар қурилишини молиялаштиришга 3,6 триллион сўм йўналтирилмоқда.

Ёш тадбиркорларга имтиёзли кредит бериш мақсадида «Микрокредит» ва «Халқ банки» устав капиталларига қўшимча 350 миллиард, аҳолини иш билан таъминлаш тадбирларига 350 миллиард сўм сарфланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан