Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди
3.11.2018 14:05,  
21

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги фармонига асосан Раҳматов Рашид Насруллоевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмти хабар берди.

Р.Раҳматов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Бухоро шаҳар прокурори, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилнинг ноябрь ойидан шу вақтгача Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан