Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Интернетда Андижондаги аэропорт ёпилиши ҳақида маълумот пайдо бўлди
3.11.2018 16:49,  
1

1 ноябрь санасидан бошлаб Андижонга барча парвозлар бекор қилинган. Sputnik нашрининг ёзишича шаҳардаги ҳаво йўллари ходимлари ишсиз қолиш эҳтимоли бор.

Аэропорт вакилларидан расмий изоҳ олишнинг имкони бўлгани йўқ.

Миллий авиакомпания расмий сайтида ҳам "Андижон" йўналишида рейслар жадвали олиб ташланган.

Санкт-Петербургдаги "Ўзбекистон авиалиниялари" ваколатхонасида Пулководан Андижонга рейслар бекор қилингани ва эндиликда парвозлар Наманганга кўчирилганини маълум қилишди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ягона маълумот хизматида Россиядан Андижонга парвозлар 28 октябр санасига қадар бажарилганини хабар қилишди. Ҳозир Москвадан Фарғона водийсига Наманган ёки Фарғона орқали бориш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Андижондаги аэропортда "очиқ осмон" тартиби жорий этилиши режалаштирилаётгани ва бу хорижий авиакомпанияларга Андижон аэропортига халқаро парвозларни рейслар сони жиҳатдан чекловларсиз амалга ошириш имконини бериши кўзда тутилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан