Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Беларус бош вазирлари ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзоладилар
5.11.2018 16:27,  
10

​Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Беларусь бош вазири Сергей Румас ҳамкорлик бўйича иккиёқлама битимни имзоладилар, деб хабар берди Беларусь ҳукумати матбуот хизмати.

Йўл харитаси доирасида томонлар савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, қурилиш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

"Тадбирларнинг бир қисми гуманитар ҳамкорлик ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, қардошлик алоқаларини ўрнатишга бағишланган", - деб аниқлик киритган Беларусь ҳукумати матбуот хизмати.

Мамлакатлар ўзаро озиқ-овқат етказиб беришни ташкил этишни режалаштиришмоқда. Хусусан, Беларусь томон солод ва шакар экспорт қилишга, Ўзбекистон томон эса қуритилган мевалар ҳамжмини оширишга тайёрлигини билдиришган.

"Мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар ўзаро савдо ҳамжми йилига 10 миллион долларга ортиши режалаштирилган", - дейилади хабарда.

Шунингдек, икки давлат сут, дориворлар, тиббий анжомлар, мини-тракторлар, велосипедларни ишлаб чиқиш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан