Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ТИВ делегацияси Германияга ташриф буюради
6.11.2018 16:41,  
2

2018 йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германияга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

"Германия Ташқи ишлар федерал вазири Хайко Маас  ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар чоғида бўлажак  олий даражадаги Ўзбекистон-Германия учрашувларга тайёргарликнинг бориши, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинади”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, хабарда айтилишига кўа, ташриф доирасида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш режалаштирилган.

Илгарироқ Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфельд маҳаллий ОАВларига Мирзиёев 2019 йилнинг январь ойида Германияга ташриф буюришни режалаштираётганини хабар қилган эди. Дипломат айтишига қараганда, бўлажак ташриф чоғида Шавкат Мирзиёев федерал канцлер Ангела Меркель ва ГФР президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан