Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Франция президенти умумий Европа армиясини тузишни таклиф қилди
6.11.2018 16:45,  
8

Франция президенти Эммануэл Макрон АҚШдан мустақил бўлган “умумевропа армия”сини тузишни таклиф қилди. 

“Ҳақиқий умумевропа армиясини тузишга қарор қилмасак, европаликларни ҳимоя қила олмаймиз. Бизда асосан Қўшма Штатларсиз, мустақил ҳимоя қиладиган Европа бўлиши керак”, - деди Макрон Europe 1 радиостанция эфирида.

Франция президенти сўзларига кўра, бугунги кунда Европа ички демократик жараёнлари ва кибер соҳасида кўплаб аралашиш урунишларига тўқнаш келмоқда.

“Биз Хитойдан, Россиядан ва ҳатто АҚШдан ўзимизни ҳимоя қилишимиз керак!”, - деб якун ясади Макрон.

Европа сиёсатчилари мунтазам равишда Европа иттифоқининг ягона армиясини тузиш бўйича таклифлар билан чиқишмоқда. Хусусан, бюджет масалалари бўйича еврокомиссар Гюнтер Эттингер “Европа ва чет элдаги миссияларида демократия, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга биргаликда масъул бўлган” армия ҳақида орзу қилишини маълум қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан