Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Тошшаҳартрансхизмат» муҳандис ва мутахассисларига ҳайфсан эълон қилди
6.11.2018 21:10,  
4

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ фаолиятида сўнгги пайтларда бир қатор ижобий натижалар, хусусан, GPS тизими фаолиятини яхшиланганлиги, икки томонлама алоқанинг қайта тикланганлиги, «Маъмурият назорати"нинг йўлга қўйилгани кўзга ташланиб улгурди. Бироқ, шунга қарамай ҳали пойтахт транспорти тизимини янада яхшилаш ва хизмат сифатини кўтариш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар, ҳал этилиши керак бўлган муаммолар учраб турибди.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ фаолиятининг жорий йил ўн ойлик якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда тизимдаги шу каби муаммо ва камчиликлар танқидий-таҳлил қилинди. Хусусан, Жамият ва унинг таркибидаги автосаройлар мутасаддилари иштирок этган йиғилишда техник-иқтисодий кўрсатгичлар ва даромад режасининг бажарилиши, «Тоштрансдиспетчерхизмат» УК томонидан аниқланган камчиликлар, 2019 йил учун бизнес-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, автобус саройларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, йўл қўйилаётган камчилик ва муаммолар чуқур таҳлил этилди.

Жумладан, автосаройлар томонидан белгиланган иқтисодий режа-топшириқларини асоссиз бажармаслик, автобусларда GPS трекерларини ўчириб қўйиш ёки уларга шикаст етказиш, ҳайдовчилар томонидан йўловчи ташиш қоидаларига амал қилмаслик натижасида автобуслар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлаётгани, хусусий корхоналар томонидан транспорт хизмати кўрсатилаётган йўналишларда ойлик йўл чипталари, имтиёзли гувоҳномалар, жетонларнинг тан олинмаслик ҳолатлари учраётгани кескин танқидларга сабаб бўлди.

Камчилик ва муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлган бир қатор мутасаддилар келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича қатъий огоҳлантирилди. Айрим муҳандис ва мутахассисларга ҳайфсан эълон қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан