Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сохта пулни аслидан қандай ажратишни биласизми?
7.11.2018 12:33,  
70

Пулдаги сув белгиси, қиялик бурчагига қараб ҳаракатланадиган ҳимоя ипи, тасвирларнинг бўртиб туриши ва арканинг тагида оқ рангли бўёқда босилган Ўзбекистон Республикасининг харитаси орқали тезда аниқлаб олиш мумкин. Марказий банки департаменти директори Фазлиддин Бозоров сохта пулни ҳақиқийсидан қандай ажратиб олиш ҳақида маълум қилди

Банкнотнинг пастки қисмидаги нақшда яширин тасвир мавжуд бўлиб, бу лотин ёзувидаги UZ сўзидан иборат. Бу ҳам маълум қиялик бурчагида бемалол кўринади. Компьютер ва принтер воситаси орқали ушбу элементларни кўрсатиш имконияти мавжуд эмас.

Жиноят кодексининг 176-моддасига кўра, ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш ёки уларни ўтказиш икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан