Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тонировка, телефондан фойдаланиш, картеж бўлиб ҳаракатланиш – ҳайдовчилар жазоланди
7.11.2018 17:29,  
30

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан 29 октябрдан 5 ноябргача 3 251 та ҳуқуқбузарлик аниқланди.

Энг кўп ҳуқуқбузарликлар – ҳайдовчилар хавфсизлик ременидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик - 1075 та ҳолат аниқланди. Транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш – 115 нафар ҳайдовчи аниқланди. Улардан 33 ёшли Дилшод Р. (“Мерседес-Бенц”, давлат рақами 01 Z 359 ХА) - унда мажбурий суғурта полиси бўлмаган, 20 ёшли Салохиддин Т. (“Нексия-3”, давлат рақами 30 W 021 ОА), 32 ёшли Азиз Д. (“Спарк”, давлат рақами 01 R 793 МА) - уларда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони бўлмаган.

Шу саккиз кун давомида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарган 46 нафар ҳайдовчи аниқланди. Улардан 37 ёшли Дониёр Х. (“Эпика” давлат рақами 01 Н 713 АВ), 42 ёшли Игорь Ц. (“Ласетти” давлат рақами 01 778 ТТЕ).

ГУВД г. Ташкента опубликовало фотографии автомобилей нарушителей ПДД

Шу билан бирга, ЙПХ инспекторлари томонидан транспорт воситасини бошқарув вақтида мобил телефондан фойдаланиш - 51 та ҳолат, светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ўтиш – 58 та ҳолат ҳамда тегишли рухсатномасиз машина ойналарини тонировка қилиш – 17 та ҳолат аниқланди. 

ГУВД г. Ташкента опубликовало фотографии автомобилей нарушителей ПДД

Бундан ташқари, 8 нафар ҳайдовчи ЙПХ инспекторлар тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмади. Улар ичида 21 ёшли Жавохир А. (“Нексия-3” давлат рақами 01 Е 171 ВВ).

ГУВД г. Ташкента опубликовало фотографии автомобилей нарушителей ПДД

Шунингдек, 6 нафар ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 129-моддаси “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши” ҳуқуқбузарлиги бўйича маъмурий чоралар кўрилди. Улардан 27 ёшли Фарход Х. “Range Rover” (давлат рақами 01 Ч 722 WА), 38 ёшли  Миразиз Э.  (“Range Rover”, давлат рақами 01 С 421 СВ), 26 ёшли Шахзодбек А. (“Мерседес-Бенц”, давлат рақами 01 W 441 АВ), 38 ёшли  Юсуфжон А. (“Мерседес-Бенц”, давлат рақами 01 Е 046 СВ).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан