Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекона нонушта» стандарти жорий этилиши мумкин
9.11.2018 19:02,  
25

Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси мамлакатдаги меҳмонхоналар, ҳостеллар ва меҳмон уйларида қисқа вақт ичида нонуштанинг миллий кўриниши жорий этилиши ҳақидаги ташаббус билан чиқди. Бу ҳақда Mahalladosh сайтида хабар берилди.

Қаймоқ, оби нон, сомса, мавсумий мевалар ва сабзавотлар, чой, новвот, ёнғоқлар, қуруқ мевалар ва миллий ширинликлар — буларнинг барчасини «ўзбекона нонушта» стандартига киритиб, турклар, инглизлар ёки французлардаги каби ҳақиқий брендга айлантириш режалаштириляпти.

Ҳозирча бу муҳокамалар босқичида турибди. Ўзбекистондаги йирик меҳмонхоналарда «ўзбекона нонушта» ягоналигича қолмайди. Яқин кунлар ичида маҳаллий меҳмонхоналарда нафақат машҳур инглизча ва французча, балки айтайлик, корейсча, испанча ёки ҳиндча нонушталар ҳам пайдо бўлади. Маҳаллий ошпазлар эса бошқа мамлакатлардан келган ҳамкасбларига «ўзбекона нонушта» сирларини очишади.

Мутасаддилар йирик меҳмонхоналарда «ўзбекона нонушта"нинг жорий этилиши бюджетни тежаш имконини беришини ҳам таъкидлашмоқда. Зеро, миллий нонушта унча қиммат бўлмаса-да, етарли даражада хуштаъм ва тўйимлидир. Айни пайтда миллий стандартни юлдузлари сонидан қатъи назар меҳмонхоналар, ҳостеллар ва меҳмон уйларига татбиқ этиш мўлжалланяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан