Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Декабр ойидан Тошкент-Қозон йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади
10.11.2018 19:57,  
5

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ жорий йил 8-декабр санасидан Россиянинг Қозон шаҳрига поезд қатновини йўлга қўймоқда.

"Тошкент – Екатеринбург йўналишидаги йўловчи поезд жорий йилнинг 8-декабрдан бошлаб Россиянинг Қозон шаҳригача қатновни амалга оширади", - деб хабар қилди  компания вакили.

Поезд белгилаганган жадвалга кўра ҳар шанба кунлари Тошкент Марказий вокзалидан йўлга чиқиб, сешанба куни Қозон шаҳрига етиб боради ва шу куннинг ўзида Қозон – Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланади.

Касса ходимининг сўзларига кўра, плацкарт жойлар чипта нархи 1 млн 175 минг сўмни, купе учун эса - 1 млн 570 минг сўмни ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан