Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бекободда 56 нафар боғча боласи овқатдатдан заҳарланди
11.11.2018 13:33,  
7

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 9 ноябрь куни 56 боғча болалари ва 2 нафар тарбиячилар овқатдан заҳарланиш эҳтимоли билан тиббиёт муассасига мурожаат қилишди, деб хабар қилди Бош  Прокуратура матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, мурожаат қилганларда 8 нафари овқатдан заҳарланиши ташҳиси эҳтимоли билан юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган қолганларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 10.11.2018 йилдаги маълумотномасига кўра, мурожаат қилган шахсларнинг соғлиги даражаси ўртача оғирликда бўлиб, уларга "овқат токсикоинфекцияси" ташҳиси қўйилганлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан судга оид кимёвий ва бактериология экспертизалари тайинланиб, Ўзбекистон Респубикаси Жиноят кодексининг 257.1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари устидан тегишли назорат ўрнатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан