Самарқандда кекса аёлнинг бошига мушт туширган безорилар қўлга олинди (видео)

11.11.2018 | Жамият | 4775

Ижтимоий тармоқларда ёш йигитлар кекса аёлнинг устидан шафқатсизларча кулгани акс этган қисқа видео тарқалди, деб ёзади Repost.

Унда икки йигит аёлнинг ортидан бориб, унинг бошига челак кийгизгани, сўнг улардан бири аёлни мушти билан урганини кўриш мумкин. Аёл эса мўнкиб, йиқилган. Безориларнинг учинчи ҳамтовоғи ҳужумни видеога олган.

Воқеа Самарқанддаги «Шодиёна» савдо марказида юз бергани тахмин этилмоқда.

Ўзбекистон Бош прокуратураси нашрга тасдиқлашича, йигитлар қўлга олинган, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари кейинроқ эълон қилинади.