Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда қурилиш нормаларига жавоб бермайдиган янги уйлар бузиб ташланди (видео)
12.11.2018 12:41,  
30

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Авайхон маҳалласида, хусусий корхона томонидан қурилган хавфсизлик ва қурилиш стандартларига жавоб бермайдиган янги уйлар бузиб ташланди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон 24” телеканали.

Бир неча кун олдин Чилонзор туманида бир оиланинг тўрт фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақфидаги хабар бутун Ўзбекистонни ларзага солган эди. 

Албатта, бундай фожеа, фақатгина қурилиш нормаларининг қўпол равишда бузиш, газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида келиб чиқиши мумкин.

Телекўрсатувда айтилишига кўра, ушбу фожеа сабабли айнан ўша Чилонзордаги машъум уйни қурган хусусий корхонанинг бошқа объектлари текширилганда янада катта хатолар аниқланган. 

Масалан: баъзи уйлар орасида атиги 3 метр масофа қолдирилгани ёки янги уйларнинг иссиқлик қувурлари ўтган “иссиқлик трассаса”си устида қурилгани, биринчи қаватдан чиқаётган газ тутуни иккинчи қават ойнасига кираётгани шулар жумласидан.

Шунингдек, уйларнинг айримлари дастлаб боғча деб расмийлаштирилиб, кейинчалик қандайдир йўл билан хусусий уйга айланиб қолганлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Чилонзордаги фожеадан кейин, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган уйларда газ ўрнатиш лойиҳасига рухсат берган Юнусобод тумани газ таъминоти бошлиғини ишдан бўшатиб, мажлис залидан чиқариб юборгани ҳақида хабар берган эдик. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан