Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво оқими келмоқда
12.11.2018 12:44,  
15

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 12-15 ноябрь кунлари Россиянинг (Москва области) Европа ҳудуди марказий туманлари узра шаклланган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси Ғарбий Қозоғистон орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11 ноябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 12-14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 ноябрда баъзи жойларда 18-23 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ, 12 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ, 13-14 ноябрда кечаси 8-13о совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 ноябрда баъзи жойларда 18-23 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 12 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади, 13-14 ноябрда кечаси 5-10 даража совуқгача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқгача пасаяди; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 8-13 даража совуқгача, кундузи 2-7 даража совуқгача пасаяди.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11 ва 14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 12 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. 13 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 ноябрда баъзи жойларда 18-23 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 12 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 13 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11 ва 14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 12-13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 13 ноябрда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 ноябрда баъзи жой-ларда 18-23 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11-12 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15даража илиқ, 13 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11 ноябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 12-13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 13 ноябрда қорга айланиши мумкин. 14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 ноябрда баъзи жойларда 18-23 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11-12 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 13-14 ноябрда кечаси 3о совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11 ва 14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 12 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 13 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 ноябрда баъзи жойларда 18-23 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 12 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади, 13-14 ноябрда кечаси 0-5 даража совуқгача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқгача пасаяди.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 ноябрда баъзи жойларда 18-23 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади, 12-14 ноябрда кечаси 8-13 даража совуқгача, кундузи 2-7 даража совуқгача пасаяди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан