Тошкентдан Москвага қатнайдиган янги поезд Қорақалпоғистон орқали ўтади

12.11.2018 | Ўзбекистон | 2564

Тошкент-Москва йўналишидаги янги поезд қатнови 2018-йилнинг 14 декабр санасидан бошлаб йўлга қўйилади. Ушбу поезд Қорақалпоғистон ҳудуди орқали ҳаракат қилади, деб  хабар қилди “Ўзбекистон темир йўллар” матбуот хизмати.

Россия темир йўллари брон қилиш тизимида “Москва - Қорақалпоғистон” йўналиши бўйича чипта харид  қилиш мумкин. Плацкарт вагондаги чипта нархи 9 394 рублдан, купе вагон нархи эса 13 518 рублдан бошланади.

Поезд Қозон вокзалидан сешанба кунлари йўлга чиқади ва Қорақалпоғистон станциясига икки кунда етиб келади.  "Қорақалпоғистон" темир йўл станцияси Ўзбекистоннинг шимоли - ғарбида Қозоғистоннинг Бейнеу шаҳридан 101 км масофда жойлашган.

Бир неча кун олдин "Ўзбекистон темир йўллари"  ушбу йилнинг 8-декабридан Россиянинг Қозон шаҳрига поезд қатновини йўлга қўйганини хабар қилган эдик.