Бухорода олий математика ўқитувчиси талабаларни урди (видео)

13.11.2018 | Жамият | 2948

Бугун Facebookдаги “Ферганская долина” гуруҳида қуйидаги видеолавҳа пайдо бўлди.

“Бухорo «Муҳандислик институти»да олий математика ўқитувчиси талабаларни галстуги бўлмаганлиги учун ўқувчиларни калтаклади”, - дейилган ушбу видеога қолдирилган изоҳда.

Видеони овоз билан томоша қилганда ўқитувчи “казёл”, “казёл” деб бақирганини эшитиш мумкин.  Воқеа қачон бўлгани номаълум.

Бухоро Муҳандислик институти қабулхонаси берган хабарига кўра, ушбу видеолавҳада тасвирланган воқеа тахминан бир йил олдин содир бўлган. Айни дамда ушбу математика ўқитувчиси институтда ишламайди.