Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рецептсиз сотиладиган дори воситаларнинг янги рўйхати тасдиқланди
13.11.2018 12:46,  
84

Ўзбекистонда аптекаларда рецептсиз сотиладиган дори воситаларнинг янги рўйхати тасдиқланди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати. 

Янги тасдиқланган рўйхатга кўра, рецептсиз сотиладиган дорилар сони 1250 тадан ошди. Бу олдинги рўйхатга нисбатан 129 тага кўп. Амалдаги рўйхатда мавжуд бўлган 100 та дори воситалари эса ушбу рўйхатдан чиқариб ташланди. 

Натижада олдин рецептсиз сотиладиган дори воситалари сони 1225 тани ташкил этган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1254 тага етди.

Рўйхатда белгиланишича, дори воситаларининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова-варақаларида кўрсатилган дори воситаларини беришда бериш тартибидан қатъий назар, ушбу рўйхатга амал қилиниши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан