Тошкентда қизларни фоҳишалик учун хорижга жўнатиш билан шуғулланган аёл қўлга тушди

13.11.2018 | Жамият | 3167

Тошкентда “жинсий қуллик”ка жўнатиш билан шуғулланган аёл қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, пойтахт ички ишлар органларига “Гули” исмли аёл хорижга фоҳишалик билан шуғулланиш учун аёлларни жўнатиш ишлари билан шуғулланиши ҳақида хабар келиб тушади.

Ҳуқуқ тартибот орган ходимлари 7 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида халқаро аэропорт ҳудудида одам савдоси жиноятини содир этишда гумонланган Андижон вилоятида яшовчи, 26 ёшли Гулчирой С. қўлга олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми одам савдоси бўйича жиноят иш қўзғатилиб, тергов иши олиб борилмоқда.