Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Интернет хавфсизлиги тўғрисидаги Париж чақириғини қўллаб-қувватлади
14.11.2018 11:33,  
7

12 ноябрь куни Франция президенти Эмманюэл Макрон Интернетни бошқариш бўйича форум ўтказилиши муносабати билан кибермаконда ишонч ва хавфсизликка Париж чақириғи бўйича нутқ сўзлади. Кибермаконда хавфсизликни таъминлашнинг умумий тамойилларини ишлаб чиқишга чақирувчи декларация Ўзбекистон томонидан қўллаб-қувватланди, дея хабар қилди Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Ҳужжатда қайд этилишича, кибермайдон, бу — нафақат имкониятлар, балки янги таҳдидлар макони ҳамдир. Кибержиноятчилик ва ёвуз мақсадли ҳаракатларнинг ривожланиши ҳам хусусий аҳамиятга молик маълумотлар, ҳам инфратузилма объектлари хавфсизлигига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

«Онлайн маконларда фуқаролар ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш ва уларни ҳимоя қилиш учун давлатлар биргаликда ҳаракат қилиши ҳамда хусусий сектордан, тадқиқотчилар доиралари ва фуқаролик жамиятидан ҳам ҳамкорларни жалб қилиши лозим», — дейилади ҳужжатда.

Париж чақирувини 51 давлат қўллаб-қувватламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан