Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш қачонгача соддалаштирилган тартибда амалга оширилиши маълум қилинди

14.11.2018 | Ўзбекистон | 3873

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш 2021 йилнинг 1 январига қадар соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Бу ҳақда «Davletovuz» Telegram-каналида хабар берилди.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси эълонига кўра, бунда Давлат хизматлари марказлари томонидан тиббий маълумотнома, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини берган ҳудудий ЙҲХБ тасдиқномаси, автомототранспорт воситасининг 12 ой мобайнида бошқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмайди.

Тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

  • талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
  • ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони;
  • энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи тўлов варақаси.

Таъкидланишича, мазкур давлат хизмати Тошкент шаҳрининг Миробод, Учтепа, Шайхонтоҳур, Юнусобод туманлари Давлат хизматлари марказларида кўрсатилмоқда.