Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни бир неча компанияга бўлишни таклиф қилди
14.11.2018 18:52,  
7

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясини қайта тузишни таклиф этмоқда, бу ҳақда 2025 йилгача туризмни ривожлантириш концепцияси лойиҳасида айтилган.

Ҳужжат матнига кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясини бир нечта рақобатлашувчи компанияларга ажратиш таклиф қилинган: авиаташувчи, аэропортлар бошқаруви ва авиацияни тартибга солиш органни ажратиб турувчи компания.

Шунингдек, давлат йирик халқаро авиаташувчиларни ҳамкорликка чорлаш ва лоукостерлар парвозини ташкил қилиш режалаштирган.

Бундан ташқари, мамлакатда ички қатновлар ривожлантирилади. Ҳозирги кунда ҳудудлар ўртасидаги барча авиапарвозлар Тошкент шаҳри орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон ҳукумати режаларида янги халқаро аэропортларни қуриш ва эскиларини қайтадан таъмирлаш ўрин олган.

Экспертларнинг фикрига кўра, ушбу барча чора-тадбирлар авиакомпаниялар ўртасидаги рақобатни кучайтириш ва авиачипта нархларини пасайтиришган ёрдам беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан