Ички ишлар вазирлиги Тошкентда маҳкумлар шарт-шароитлари бузилгани ҳақидаги маълумотларни инкор қилди

14.11.2018 | Ўзбекистон | 2525

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Тошкент вилоятидаги манзил-колонияда сақланувчи маҳкумларнинг шарт-шароитлари бузилгани ҳақидаги хабарни инкор қилди.

Мутахассислар маълумотига кўра, ювиниш ва хожатхоналар замонавий техника билан жиҳозланган, эски услубдаги юз-қўл ювиш ускуналари эса анчадан буён ишлатилмайди. Овқат тайёрлаш ва танаввул қилиш учун алоҳида бинода керакли буюм ва асбоб-ускуналар билан ошхона жиҳозланган.

Бундан ташқари, эркаклар ҳам, аёллар ҳам уяли телефондан эркин фойдаланишади. Ҳеч ким уларни яқинлари ва танишлари билан учрашишдан чекламайди.

Тегишли идора ва прокурорлар манзил-колониядаги иш сифатини доимий равишда текшириб туришади.

“Маҳкум бўлган эркак ва аёлларни сақлаш ҳақиқий шарт-шароитлари мақоласида кўтарилаётган “муаммо”  билан солиштирилганда Тошкент вилоятида жойлашган манзил-колонияда маҳкумларни сақлаш учун ҳамма шарт-шароитлар яратилганини кўрсатади”, - дейилган ИИВ хабарида.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда колониядаги ҳуқуқни бузарликлар ҳақидаги мақола тарқалганди. Муаллиф маҳкумлар ҳуқуқлари бузилгани – ошхона, ювиниш ва хожатхона йўқлигини айтиб ўтган эди.